Ҳалокат

Ҳалокат
4.0/5 rating 1 vote
  • Год выпуска: 2015
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Рабиндранат Тагор
  • Страниц: 352
  • Читать
Икки жуфтнинг – Ромеш билан Сушиланинг, Нолинакха билан Камоланинг тўйлари эски ҳинд одатига мувофиқ ўтказилади, яъни бир-бирларини кўрмай-билмай, севишмай, фақат катталарнинг хоҳишларига бўйсуниб никоҳланадилар. Ҳар икки оила ўз ҳаётларини оталаридай эскича асосда қуришлари лозим эди. Бироқ дарёда қўзғалган бўрон гирдибод натижасида тўй тантаналарининг қатнашчилари ҳалок бўлади. Тагор тирик қолган йигит-қизни қовуштиради, улар эса ҳақиқий ҳолдан бехабар ўзларини эр-хотин ҳисоблайдилар. Булар иккиси тамом ғайритабиий вазиятда қоладилар: уларнинг ўтмиши йўқ, у дарёда ҳалок бўлганлар билан бирга ғарқ бўлиб кетди; уларда ота-она ҳам, қайната уйи ҳам йўқ. Муаллиф Ромеш билан Камолага бир-бирларини яхши англаб олмоқлари ва ўз хоҳишларича ҳаёт қуришлари учун тўла имконият беради...