Марсга ҳужум

 Марсга ҳужум
0.0/5 оценка (0 голосов)
  • Год выпуска: 2016
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Рэй Брэдбери
  • Страниц: 304
  • Читать
Американинг машҳур фантаст ёзувчиси Рэй Брэдберининг номи ва асарлари ўзбек ўқувчиларига ҳам яхши таниш. Энди адибнинг шоҳ асари «Марсга ҳужум»ни сиз азиз фантастика ихлосмандларига ҳавола этмоқдамиз. Олтмиш ёшида илк марта учоққа чиққан, уйида эски ёзув машинкасидан бошқа биронта замонавий техника ускунаси бўлмаган Рэй Брэдбери фавқулодда қувваи зеҳни билан олис-олис галактикаларга худди фазогирлардай «саёҳат» қилади ва мўъжизавий таассуротларини жаҳон аҳли билан баҳам кўради. Муаллифнинг фантастика воситасида бундай ғаройиб «саёҳат»лари замирида улкан мажозий маъно ётади – у Ердаги ҳаёт, хусусан, она табиатга муносабат аллақачон издан чиққанлигини алам, ўкинч ва заҳархандалик билан ифода этади. Ҳатто биз шаффоф марсликлар истиқомат қилади деб тасаввур этганимиз Марс сайёрасининг ҳам мана шу одамлар аллақачон бошига етиб бўлганини алоҳида уқтиради. Бу эса Ердаги ҳар бир одамни чуқурроқ ўйлашга, ҳушёр бўлишга даъват этади.