Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи

Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
5.0/5 rating 1 vote
  • Год выпуска: 2015
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Хеннинг Кёлер
  • Страниц: 144
  • Читать
Биз «қўрқув» сўзининг ўзидан ҳам қўрқамиз, аслида унинг ижобий жиҳатлари бор. Қўрқув ўзига хос табиий жараён бўлиб, инсоннинг дунёқараши, руҳий ҳолати ва билимига кўра ё яшашга халақит қилади, ёки ёрдам беради. Бу инсоннинг қўрқувга бўлган муносабатига боғлиқ. Агар инсон омадсизликлардан қочиш, кўнгилдан қолмаслик учун қўрқиш ҳиссидан халос бўлмоқчи бўлса, қаерга бормасин, нима қилмасин, барибир қўрқув бутун танасини эгаллаб олаверади. Ана шунда унинг ҳаёти қўрқув олдида қўрқишдан иборат бўлиб қолади. Шу билан бирга, қўрқув фойдали йўлдошга айланиши ҳам мумкин. У аниқ, зийрак, хайрихоҳ, сабрли, эътиборли бўлиш каби инсонга хос сифат ва фазилатларни шакллантиради. Мазкур китобда қўрқув шакллари, уларнинг моҳияти, мақсад сари интилишда қўрқувни тўғри йўналтира олиш ҳақида маълумотлар берилади. Энг қизиғи, янги туғилган чақалоқлар, кичик ёшдаги болаларнинг қўрқуви ҳам тавсифланади.