Саволларга жавоблар ёхуд харобадан чиққан миллионер

Саволларга жавоблар ёхуд харобадан чиққан миллионер
0.0/5 оценка (0 голосов)
  • Год выпуска: 2015
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Викас Сваруп
  • Страниц: 360
  • Читать
Илк дебют роман бўлишига қарамай ушбу асарнинг катта муваффақиятга эришиши муаллифни ҳам ҳайратга солди. Икки кун ичида босмадан чиқарилган роман ниҳо- ятда қисқа вақтда шуҳрат қозониб, дунёнинг 14 та тилига таржима қилинди ва Лондонда «Exclusive Books Boeke Prize» номли адабий мукофотни қўлга киритди. «Саволларга жавоблар» Мумбай харобаларида яшаган 18 ёшли йигит Рам Муҳаммад Томас тилидан ҳикоя қилинади. Унинг барча ташвишлари «Ким миллиардер бўлишни истай- ди?» кўрсатувида ғолиб чиққанидан сўнг бошланди. Телеви- зион шоу ташкилотчилари унинг қобилиятига шубҳа қилиб, йигитни қаллобликда айблаб қаматишади ва пулдан махрум қилиш йўлларини ахтаришади. Панжара ортидаги Томас ўз ҳақгўйлигини қандай исбот қилди? Харобада яшаб, ҳатто мактаб таълимини олмаган ўсмир илмли кишини иккилантирадиган саволларга қандай жавоб топди? Ушбу асар мутолааси давомида етимликнинг аччиқ аламини тотган Рам Муҳаммад Томаснинг кемтик юрагидаги ғалаёнлару кечинмалар билан танишасиз...