Умидимиз юлдузларига

Умидимиз юлдузларига
5.0/5 rating 1 vote
  • Год выпуска: 2016
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Тоҳир Малик
  • Страниц: 784
  • Читать
Ёзувчи Тoҳир Маликнинг ахлоқ-одобга доир рисолалари китобхонларга яхши таниш. Унинг уч фаслдан иборат «Одамийлик мулки» ахлоқ китоби кўпчилик диққатини тортди. Бу рисола асосида тартиб берилган «Келинлар дафтарига», «Куёв бола, сизга айтар сўзим бор» китоблари ҳам нашр этилган. Адиб китобхонлар, хусусан, ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларининг таклифларини инобатга олиб, «Одамийлик мулки» асарини қисқартириб, таҳрир қилиб, ўсмирларнинг талаби ва дидига, қизиқишига мослаган ҳолда қўшимчалар киритиб, «Умидимиз юлдузларига» тарзида нашрга тайёрлади. Китоб гарчи ўсмир-ёшларга мўлжалланган бўлса-да, ардоқли ота ва оналар, қадрли устозларнинг ҳам танишиб чиқишлари мақсадга мувофиқдир.