Эдварда

Эдварда
4.0/5 rating 1 vote
  • Год выпуска: 2015
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Кнут Гамсун
  • Страниц: 280
  • Читать
Кнут Гамсуннинг «Эдварда» асари билан ўзбек китобхони илк бора танишмоқда. Айтиш жоизки, инсон қалбини тўлқинлантирадиган, барча шодликлару ғам-қайғулар жо бўлган бизнинг яширин маконимиз – кўнглимиз билан сирлашишга имкон берадиган бундай асарлар адабиётда бармоқ билан санарли. «Эдварда» бизнинг қалбимизга шуниси билан яқин. Ушбу асарни айнан шоир-таржимон ўгиргани ҳам бежиз эмас. Асардаги ҳар бир қаҳрамон ҳолати, унинг шодлигию қайғуси, изтиробию аламларини, қалбидан кечаётган майда азобларигача бирга туйамиз. Худдики, у бизга бегона эмасдек. Баайни… биз уларнинг ўзига айланамиз...