Граф Монге-Кристо

Граф Монге-Кристо
5.0/5 rating 1 vote
  • Год выпуска: 2013
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Александр Дюма
  • Страниц: 696
  • Читать

Бу китоб – кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги енг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд “Граф Монте Кристо” яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Айниқса, бош қаҳрамон Едмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли. “Граф Монте Кристо”ни кўплар интиқ кутаётганининг боиси шундаки, ушбу китоб ўзбек тилида чиқарилганига қирқ йилдан ошди. У дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган бўлса-да, еҳтимол, ҳажми катталиги боис, бизда бошқа чоп етилмаган. Нашриётимиз кўп сонли китобхонларнинг талаб-истакларини инобатга олиб, мазкур ишга қўл урганининг боиси ана шунда. Марҳамат, ўсмирлик ва улуғворлик, езгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўплар, кимсасиз оролдаги надоматлар, қасосга ундаган турфа саргузаштлар оламига ошно бўлинг, муҳтарам ўқувчи!