Қиёмат

Қиёмат
0.0/5 оценка (0 голосов)
  • Год выпуска: 2015
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Чингиз Айтматов
  • Страниц: 432
  • Читать
Қиёмат... Бу сўз бутун оғриғи билан онгимизга таъсир кўрсатади. Чингиз Айтматов ном берган ва Иброҳим Ғафуров таржимаси билан нашрга тайёрланган мазкур китобнинг аҳамияти хусусида гап кетганда, асарнин «Қиёмат» деб номланишида бир эмас, бир нечта асос борлигини таъкидлаш керак. Чунончи, Акбара билан Тошчайнар тимсолида бир жуфт бўри ва унинг зурриётлари қисматининг фожеий якуни; умматларига бахт ато этиш учун курашган, алалоқибат айнан ўша бахт улашмоқчи бўлганлар томонидан рад этилган ҳазрати Исонинг чормихга тортилиши; ўзларини жамиятнинг олди кишилари деб билган, аслида эса маънан нопок кишиларга қарши сўз айтгани учун Мўйинқум даштида дарахтга чормих қилиб тортилган Авдий Каллистратовнинг фожиали ўлими; Ола Мўнгу тоғидаги тубсиз жарликка оти билан тушиб кетган ва ҳатто кафансиз қолган Эрназарнинг қисмати; қўрқув ва таҳликанинг зўридан Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб аслида ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан илма-тешик қилиб юборган Бўстон Ўркунчиев тақдири – буларнинг бари китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.