Ўткан кунлар

Ўткан кунлар
5.0/5 оценка (4 голосов)
  • Год выпуска: 1985
  • Издат.: "Ўкитувчи"
  • Автор: Абдулла Кодирий
  • Страниц: 400
  • Читать

Севги кимларни йиғлатиб, кимларни куйдирмаган, дейсиз. Шарқ адабиёти дурдоналаридан ҳисобланмиш мазкур асарда муҳаббат ўзгача бадиий талқин қилинади. Шунингдек, ватанпарварлик, олижаноблик, вафо ва хиёнат, ҳавас ва ҳасад, замон талотўплари тилга олинади. Ҳам тарихий, ҳам адабий чизгилар, шоирона гўзал сўзлар, бетакрор тасвирий ифодалар, асар қаҳрамонлари тилидан айтилган ва бугунги кун ёшларининг тилида ҳам севимли ибораларга айланиб қолган оташин сўзлар... шубҳасиз, асарни ўқимасликнинг, қайта-қайта мутолаа қилмасликнинг иложи йўқ. Абдулла Қодирийнинг «ўзбек романчилиги асосчиси» сифатида тан олинишига сабаб бўлган ушбу асар воқеалари тарихимизнинг бир кўриниши, муаллиф таъкидлаганидек, ўзбеклар турмушидан тарихий романдир.