Шайтанат (1-жилд)

Шайтанат (1-жилд)
0.0/5 оценка (0 голосов)
  • Год выпуска: 2018
  • Издат.: Ўқитувчи
  • Автор: Тоҳир Малик
  • Страниц: 800
  • Читать
Йигирма беш йил муқаддам «Шайтанат» нинг биринчи китоби мухлислар эътиборига ҳавола этилган эди. Асар қизиқиш билан кутиб олингани боис, ўтган йиллар давомида китоб бир неча марта қайта нашр этилди, унда баён этилган воқеалар асосида яратилган йигирма қисмли бадиий фильм ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни қайта таҳрир қилди, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритди. Ноўрин жойларини қисқартирди. Нашриётимиз бу сафар асарни янги кўринишда тақдим этишни лозим топди. Шунга кўра «Шайтанат» романининг биринчи, иккинчи ва учинчи китоблари бир жилдга, тўртинчи ва бешинчи китоблари эса иккинчи жилдга жамланди. Нашриётимизнинг бу туҳфаси сиз - азиз китоб муҳибларига манзур бўлади, деган умиддамиз.