Шайтанатнинг жин кўчалари

Шайтанатнинг жин кўчалари
3.7/5 оценка (3 голосов)
  • Год выпуска: 2016
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Тохир Малик
  • Страниц: 544
  • Читать

Азиз фарзандларимизга "Қозонга яқин юрсанг - қораси юқади, ёмонга яқин юрсанг - ёмонлиги юқади", деб тарбия бериб, уларнинг ёмонлар таъсирига тушиб қолишидан асраймиз. Аммо, афсуски, "Асраган кўзга чўп тушади", деганларидек, айрим оилаларнинг суюкли фарзандлари тўғри йўлдан чекиниб, жиноят оламининг аянчли кўчасига кириб қолади. Биз "қор қозон"га ўхшатаётган жиноят олами ёшлар кўзига жилваланиб кўринади. Ташна одамни саҳро сароби ўзига тортгандек тортаверади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик жиноят оламини "Шайтанат" - шайтонлар етовидаги олам деб атаган. Сиз, азизлар бу асарни ўқигандирсиз. Ёзувчи бу мавзуни давом еттириб, "Шайтанатнинг турфа олами" рукнида яна бир неча асарлар ёзди. Шуларнинг иккитаси жамланиб, унга изоҳ сифатида сўз боши ёзилиб, фарзандларни тўғри тарбия етишда, ўша "қора қозон"дан еҳтиёт қилишда ёрдами тегсин, деган хайрли ниятда бу китобга тартиб берилди.