Suv ostida sakson ming kilometr
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида денгиз ва океанларда тўсатдан пайдо бўлган сув жонивори омма эътиборига тушди. У сузиш тезлиги ва баҳайбатлиги билан китни ҳам ортда қолдирар эди. Улкан сув маҳлуқи ҳақидаги газета саҳифаларида тинимсиз ёритиб борилаётган турли тахминлар олимларнинг қизиқишини уйғотди ва махсус экспедитсия уюштириб, унинг изига тушдилар.
Бу сув жонивори билан яқинда танишиш фақатгина профессор Аронакс, унинг хизматкори Консел ва гарпунчи Нед Лендга насиб этди. Улар ҳамма улкан жонивор деб атаган кема бортига тушиб қолдилар ҳамда капитан Немонинг сув ости кемасида бутун дунё бўйлаб ҳам хатарли, ҳам ғаройиб саргузаштларни бошдан кечирадилар.
Асар қаҳрамонлари билан бирга бўлган қитъалараро сув остида ғойибона саёҳат, шубҳасиз, ўқувчининг олам, табиат, жониворлар ҳақидаги тасаввурларини бойитади.
