Танланган асарлар

Танланган асарлар
0.0/5 оценка (0 голосов)
  • Год выпуска: 2007
  • Издат.: Гафур Гулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи
  • Автор: А.Қаҳҳор
  • Страниц: 208
  • Читать

Ҳалқимизнинг севимли адиби, ҲҲ аср ўзбек маданияти ва адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор (1907–1968) ижодий мероси кўплаб жиҳатлари билан ҳамон ардоқлидир. Ёзувчи асарлари ҳаётлик чоғида ва кейинчалик ҳам бир неча марта чоп етилган. Лекин ушбу китоб аввалги нашрлардан фарқ қилади. Аввало, муаллифнинг уч жилдлик сайланма асарлар тўпламини нашрга ҳозирлаш режалаштирилган.

1-жилд: Қиссалар. 
2-жилд: Сароб (роман). 
3-жилд: Ҳикоялар.

 

Улар адиб асарларининг қўлёзма ва босма нусхалари қиёси борасидаги тадқиқлар натижасида ҳозирланади ҳамда илк бора ёзувчи асарларининг илмий-академик нашрлари сифатида тақдим етилади. Мазкур илк жилдга еса муаллиф қаламига мансуб тўрт қисса жамланди. Ҳар тўрт қисса матни керакли илмий изоҳлар билан таъминланди. Қиссалар матни учун асос бўлган қўлёзма ва нашр нусхалари шартли номланиб, матн ости изоҳларида муаллиф асл матни ва услубига хилоф равишда кейинчалик ўзгартирилган ўринлар кўрсатиб кетилди. Муҳтарам ўқувчилардан 1-жилд юзасидан фикр-мулоҳазаларини кутиб қоламиз.