Жамила: қиссалар

Жамила: қиссалар
0.0/5 оценка (0 голосов)
  • Год выпуска: 2015
  • Издат.: Янги аср авлоди
  • Автор: Чингиз Айтматов
  • Страниц: 432
  • Читать
«Жамила», «Алвидо, Гулсари!», «Сомон йўли» ҳамда «Бўтакўз» қиссаларидан таркиб топган мазкур китоб Чингиз Айтматов асарлари туркумида чоп этилмоқда. Жамила – катта оилага тушган янги келинчак. Аммо висол узоқ давом этмайди. Уруш ёш оилага нафақат ҳижрон ва айрилиқ, балки парокандалик олиб келади. Турмуш ўртоғини фронтга жўнатган келин эркаклар меҳнатини зиммасига олиб, далага чиқади. Гўзаллиги-ю чаққонлиги сабаб қайнонаси уни бегона кўзлардан асраш учун ёнига «қўриқчи» қўяди. Фронтдан ногирон бўлиб қайтган одамови Дониёр нимаси билан Жамиланинг севгисини қозонди? Қайниси севимли янгасини акаси тириклигидаёқ бегона билан кетишига нега йўл қўйди? Йўқсил Дониёр билан кетиб, афсус билан қайтишини кутган овул Жамила қисматида нималарга гувоҳ бўлди? Чингиз Айтматовнинг нафақат ушбу асари, балки Танабой ва Гулсари, Ер ва Тўлғаной, Абубакр ва Камол образлари гавдаланган кейинги қиссаларида ҳам қаҳрамонлар ўртасидаги умумийлик ва зиддиятлардан ўқувчи фақат ижобий натижа кутади. Асар якунида эса кутилмаган ниҳоя юз очади.